БМТ: Дунёда бирон бир мамлакат сайёрага катта зарар этказмасдан инсоният ривожланишининг юқори даражасига эришмаган

16.12.2020 11:11

ТОШКEНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ?нсон тараққиёти бўйича янги ҳисоботни эълон қилди. Ҳисобот муаллифлари барча мамлакатларни фаровонликка эришиш йўлларини қайта кўриб чиқишга ва атроф-муҳитга зарарни камайтирадиган усулни топишни таклиф қилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири  БМТ Янгиликлар марказига таяниб.

Ҳисобот муаллифлари акс ҳолда келажакда Covid-19 каби инқирозларнинг олдини олиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

«Ушбу ҳисоботдан кўриниб турибдики, дунёдаги бирон бир мамлакат сайёрамизга улкан зарар етказмасдан инсоният ривожланишининг юқори даражасига кўтарилмаган. Аммо биз буни англаган ва хатони тузатган биринчи авлод бўлишимиз мумкин. Бу инсон тараққиётининг навбатдаги чегарасидир», - деди БМТ Тараққиёт дастури раҳбари Ахим Штайнер.

Бу йил БМТ Тараққиёт дастури инсон тараққиёти индексини тузишда тажриба усулини қўллади. ?лгари давлатлар рейтинги аниқланган асосий кўрсаткичлар аҳоли жон бошига ялпи миллий даромад, умр кўриш давомийлиги, таълим ва соғлиқни сақлаш билан боғлиқ эди.

БМТТД бу йил инсон тараққиёти бўйича иккита индекс ишлаб чиқди. Биринчи индекс анъанавий кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда, иккинчиси зарарли газлар миқдори ва табиий ресурслардан фойдаланишни ҳисобга олган кўрсаткичларни қўшган ҳолда тайёрланди.

БМТТД сўнгги 30 йил давомида ўзининг ?нсон тараққиёти бўйича йиллик ҳисоботини тақдим этиб келади. Бу йил биринчи марта нафақат инсонларнинг, балки сайёрамизнинг ҳам фаровонлиги ҳисобга олинди. Бу ривожланишнинг глобал суръати қандай ўзгаришини кўрсатади.

БМТТД ижтимоий нормаларни, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган давлат сиёсатини ҳисобга олмасдан туриб, инсоният тараққиёти борасида гапириш мумкин эмаслигига амин.  Глобал исиш ва унинг оқибатлари инсоният фаровонлигига бевосита таъсир қилади. Бундан ташқари, ушбу оқибатлар ҳар йили ёмонлашмоқда.

Ҳисоботда, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги тенгсизлик, қарор қабул қилишда маҳаллий халқларнинг етарлича иштирок этмаслиги ва дунё бўйлаб кенг тарқалган камситишлар таъкидланган.

БМТ барча мамлакатларни ривожланишнинг янги даврига ўтишга чақирди. Мутахассислар сайёрадаги юкни камайтириш аҳолининг энг заиф қатламлари унинг афзалликларидан фойдаланиши учун ёрдам беришига ишонади.

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, одамлар ва сайёрамиз мутлақо янги геологик даврга - антропоценга (одамлар атроф-муҳит ўзгаришининг асосий двигателига айланган давр атамаси) кириб келаётганида, барча мамлакатлар ўзларининг тараққиёт йўлларини қайта кўриб чиқишлари ва ҳаддан ташқари эксплуатациядан воз кечиш вақти келди.

Таъкидлаш керакки, 2020 йилги ҳисоботда ҳозирги пандемия туфайли юзага келган ўзгаришларни акс еттирувчи маълумотлар мавжуд эмас. Улар келгуси йилда тақдим этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net