БМТ Бош котиби:«G-20» давлатлари Глобал эмлаш режасини ишлаб чиқиш учун фавқулодда тезкор гуруҳ тузиши керак

18.02.2021 10:59

ТОШКEНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Жаҳон миқёсида COVID-19га қарши қилинган эмлашларнинг 75 фоизи атиги 10 мамлакатга тўғри келмоқда. 130 дан ортиқ давлат эса ҳали бир доза ҳам вакцина олмаган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг сўзларига асосланиб.

«БМТ янгиликлари» порталининг маълум қилишича, БМТ раҳбари қуролли тўқнашувлар инсониятни умумий душман - коронавирусга қарши курашдан чалғитмоқда ва пандемия ҳолатида, ҳамма бирлашмагунча, ҳеч кимни ушбу вирусдан ҳимоя қилиш мумкин эмаслигини таъкидлаган. Шу муносабат билан БМТ етакчиси Глобал эмлаш режасини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Антонио Гутерриш «G-20» мамлакатлари  ушбу режани тузиш бўйича фавқулодда тезкор гуруҳ ташкил қилиши керак, деб ҳисоблайди.

«Ушбу ҳафтанинг охирида бўлиб ўтадиган «G-7» йиғилиши зарур молиявий ресурсларни оқилона сафарбар қилиш учун бошланғич нуқта бўлиши мумкин», - деб қўшимча қилган Антонио Гутерриш.

БМТ Болалар жамғармаси (ЮН?СEФ) раҳбари Генриетта Фор пандемияга қарши курашишда Хавфсизлик кенгаши кўмагига муҳтожлигини билдирди. «Барча аъзо давлатларни аҳолининг барча қатламларини, уларнинг мақоми ёки ноҳукумат кучлар назорати остида бўлган ҳудудларда яшашидан қатъий назар, миллий эмлаш режаларига киритишга чақирамиз», - деди Генриетта Фор.

«Биз жорий йил охирига қадар COVID-19га қарши икки миллиард доза вакцина сотиб олишни режалаштиряпмиз. Бу ҳар йили 100 та давлат номидан сотиб оладиган икки миллиард дозага тенг бошқа вакциналар миқдорига қўшимча ҳисобланади», - деди БМТ Болалар жамғармаси раҳбари.

Шунингдек, у Хавфсизлик кенгаши аъзоларини Жамғарма томонидан қизамиқ, дифтерия ва полиомиелит каби хавфли касалликларга қарши тўхтатилган иммунизация кампаниясини қайта бошлашга ёрдам беришга чақирди.

Яқинда ЮН?СEФ дунёнинг етакчи авиакомпаниялари билан ҳамкорлик қилишини эълон қилди. Улар жамғармага бутун дунё бўйлаб вакциналарни етказиб беришда ёрдам беради. Аввалроқ, Болалар жамғармаси Pfizer  компанияси билан COVAX ташаббуси доирасида 40 миллион доза вакцина етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net