«Berliner Woche» газетаси Ўзбекистон ва Германия ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида ёзди

12.02.2020 13:52

ТОШКЕНТ, 12 февраль.  /“Дунё” АА/. Германиянинг «Berliner Woche» газетаси саҳифасида Ўзбекистон-Германия тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлиги натижалари ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақола ўқувчиларга 22 нафар ўзбекистонлик тиббиёт ходимидан иборат делегациянинг Германияга бир ҳафталик сафари якуни, уларнинг қатор немис клиникаларига, жумладан, Берлин шаҳрининг Лихтенберг тиббиёт маркази тажрибасини ўргангани ҳақида хабар беради.

Хабарга кўра, ўзбек мутахассисларининг мазкур сафари Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилотининг саъй-ҳаракати билан ташкил этилди. Ўқув-танишув тадбирида мамлакатимизнинг шошилинч тиббий ёрдам ва шифохоналар раҳбарлари қатнашди.

Ўзбекистонлик мутахассисларнинг Германияга сафари икки мамлакат ўртасидаги тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш, шунингдек, келгусида мутахассислар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмаштиришга ёрдам беради, дейилади мақола якунида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net