Бельгияда инновацион бизнес лойиҳалар асосчиси, ватандош Антон Суворов билан мулоқот ташкил қилинди

29.07.2020 09:49

БРЮССЕЛЬ, 29 июль. /“Дунё” АА/. «?нновацион тадбиркорлик: ривожланиш муаммолари ва хориж тажрибаси» мавзусида Бельгияда яшовчи ватандош, инновацион бизнес лойиҳалар асосчиси, «Batenborch» хусусий корхонаси вакили Антон Суворов билан онлайн мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш, Axборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Вебинарда мамлакатимиз вазирлик ва идоралари, олий ўқув юртлари вакиллари, дастурчи ҳамда 90 нафарга яқин тадбиркор ёш қатнашди.

Тадбирда элчихона катта маслаҳатчиси Р.Маматов сўзга чиқди. Мамлакатимизда фаолият юритаётган тадбиркор муваффақиятга эришиши учун рақамли бошқарув ва ахборот технологиялари соҳасида етарли билимга эга бўлиши зарурлигини қайд этди. Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасидаги онлайн мулоқот улар ишлаб чиқараётган маҳсулот ва хизматлар сифатини оширишига, ортиқча харажатларнинг олдини олишга хизмат қилиши таъкидланди.

Онлайн учрашувда А.Суворов мамлакатимиз ёшларининг ўз бизнесларини ташкил қилиш ва уни юритишларига кўмаклашиш, давлат томонидан бериладиган субсидияни тўғри йўналтириш, инновацион бизнес стартаплар яратиш, фаолиятдаги дастлабки қадамлар, ютуқ ва камчиликлар, йирик компаниялар ишончига эришиш ва улар сармояларини жалб қилиш йўллари ҳақида сўзлаб берди, Бельгия, Англия, АҚШ каби давлатлар тажрибалари билан ўртоқлашди.

А.Суворов хорижий ҳамкорлар, инвесторлар эътиборини жалб қилишда мамлакатимизда шакллантирилаётган бизнес лойиҳаларнинг замонавий кўринишда бўлишига эътибор қаратиш лозимлигини билдирди. Ёшларга хорижий инвесторлар эътиборини тортиш учун лойиҳаларни ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда яратиш юзасидан ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Таъкидланганидек, «Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида стартаплар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси кенг муҳокамага қўйилган. Ушбу лойиҳа юзасидан таклиф ва фикрларни шакллантиришда бугунги мулоқотнинг аҳамияти юқори баҳоланди.

Тадбир А.Суворов иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди. Бу каби учрашувларни келгусида ҳам ташкил қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net