Барқарор ривожланиш мақсадлари ва барқарор ижтимоий тараққиёт форумида COVID-19га қарши Ўзбекистон тажрибаси юқори баҳоланди

22.07.2020 16:14

ТОШКЕНТ, 22 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ташқи ишлар вазирлиги, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва БМТнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси ҳамкорлигида «БМТнинг 75 йиллиги: келажакка назар» мавзусида онлайн халқаро форум бўлиб ўтди. Унинг доирасида маданият, соғлиқни сақлаш ва меҳнат масалаларига бағишланган «Барқарор ривожланиш мақсадлари ва барқарор ижтимоий ривожланиш: COVID-19 асоратидан самарали тикланиш» мавзусидаги иккинчи глобал мунозаралар туркуми ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш, Маданият, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари раҳбарлари, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази,  фуқаролик жамияти институтлари ва дипломатик корпус вакиллари, БМТ масъуллари,  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори ва ушбу ташкилотнинг Европа бўйича минтақавий директори, ЮНЕСКО, Халқаро меҳнат ташкилоти мутасаддилари иштирок этди.

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева кириш сўзида Ўзбекистон учун Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш муҳим устувор вазифа экани, бу бўйича парламентнинг тегишли комиссияси ташкил қилинганини таъкидлади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон коронавирус пандемиясига қарши курашда ЖССТ тавсиялари асосида бор имкониятни сафарбар этаётгани, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш ва ушбу тизимни ислоҳ қилиш борасидаги ишлар тўғрисида сўз юритилди.

Бундан ташқари, бугунги кунда барқарор ривожланиш соҳасидаги муҳим мақсадлардан бири, шу жумладан аҳоли бандлигини таъминлаш борасида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, бунда Халқаро меҳнат ташкилоти билан Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда маданиятнинг ҳиссаси, коронавирус пандемиясидан кейин маданият соҳасини сақлаб қолиш каби масалаларга урғу берилди.

Тадбир иштирокчилари давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда коронавирус пандемияси таҳдидларига қарши курашишга қаратилган қатъий ва самарали чораларни юқори баҳолаб, бу борада муваффақиятларга эришилаётганини алоҳида эътироф этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net