Баҳрайндан муносабат: Мотуридийнинг «жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида ислом динининг илм-маърифат, тинчлик-осойишталик ғояларини

07.01.2021 10:01

ТОШКЕНТ, 7 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги ?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Мотуридийлик – мўътадил таълимот» мавзусида онлайн халқаро семинар ўтказилди, хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси  матбуот хизмати семинарда Баҳрайн университети араб тили ва исломшунослик кафедраси профессори, ислом илмлари бўйича етакчи олим Aднон Муҳаммад Зарзур маъруза қилди.

– Aйни пайтда инсоният ?мом Мотуридийнинг фикр-мулоҳазаларига эҳтиёж сезмоқда,– дейди Aднон Муҳаммад Зарзур. – Чунки инсон қадр-қиммати, унинг жамиятда тутган ўрни Мотуридий таълимотида юксак ўринни эгаллаши, шубҳасиз. Мазкур билимларни муфассал ўрганиш ва тадқиқ этиш орқали “жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ислом динининг илм-маърифат, маънавий поклик, тинчлик-осойишталик, бағрикенглик, тараққиёт ва бунёдкорликка чақирувчи ғояларини аҳолига, айниқса, ёшларга етказиш зарур.

Олим ҳар қайси юртнинг миллий-диний қадриятларини асраб-авайлаш, ёш авлодни эзгу умуминсоний ғоялар руҳида тарбиялаш, ислом оламида мутаассиблик ҳамда ақидапарастлик ғоялари тарқалишининг олдини олишда ислом дини ва Мотуридийлик таълимоти муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Семинарда сўзга чиққанлар ?мом Мотуридийнинг ҳаёти, илмий фаолиятига тўхталиб ўтишди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net