Аёллар бизнесини ташкил қилиш бўйича ўнта дарс

28.07.2020 15:23

БЕЛЬГ?Я, 28 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, ?шбилармон аёллар уюшмаси ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда «Аёллар бизнесини ташкил қилиш бўйича ўнта дарс» мавзусида Бельгияда яшовчи ватандош, инновацион бизнес лойиҳалар ва  «Fearless Female Founders (Тадбиркор аёллар нотижорат ташкилоти) асосчиси Анна Борошок билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вебинарда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 30 нафарга яқин хотин-қиз қатнашди.

Мулоқот давомида А.Борошок хотин-қизлар бизнесини ташкил қилиш, замон талабларга мос инновацион бизнес лойиҳалар-стартаплар яратиш, дастлабки босқичдаги қадамлар, ютуқ ва камчиликлар,  шунингдек, бу йўналишда хорижий тажрибанинг аҳамияти ҳақида тақдимот ўтказди.

Учрашувда, шунингдек, ушбу йўналишда қизиқиш билдирган ишбилармон ўзбекистонлик аёллар билан доимий онлайн дарслар ташкил қилиш, улар маҳсулотларининг Европа бозорларига экспортини йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.

— Пазандачилик бўйича алоҳида мактаб очмоқчиман, — деди Ўзбекистон ишбилармон аёллари уюшмаси аъзоси М.Абдуллаева. — Мамлакатимизда турли соҳаларда замон талабига мос инновацион бизнес лойиҳалар-стартаплар яратишда хорижда истиқомат қилаётган, катта илмий салоҳиятга эга ватандошлар билим ва тажрибаларини ўрганиш биз учун фойдали бўлмоқда. Келгусида ушбу учрашувда олган билим ва кўникмалардан самарали фойдаланишга ҳаракат қиламан.

Тадбир якунида мамлакатимизда хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий фаоллигини ошириш, қўшимча ишчи ўрни яратишда муҳим аҳамиятга эга бу каби вебинарларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net