Асел Дадирова: Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш – устувор йўналиш

26.02.2020 11:48

 

ҚОЗОҒ?СТОН, 26 февраль. /“Дунё” АА/. Қозоғистон миллий санъат университети фалсафа фанлари номзоди Асел Дадирова “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

– Ўзбекистонда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, ушбу иллатга қарши кураш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида аҳоли ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш белгиланган. Мамлакатда коррупцияга қарши курашда давлат органлари томонидан жиддий чоралар кўрилаётгани эса ушбу йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратилаётганидан далолат.

Замонавий дунёда коррупция, биринчи навбатда, мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солади, шу боис унга қарши курашда стратегик мақсадларни амалга ошириш талаб қилинади.

Ўзбекистон эса коррупция муаммосига қарши курашда ўз вақтида, тўғри, оқилона ва масъулият билан ёндашмоқда. Республикада жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналари яратилди. Фуқароларнинг ушбу қабулхоналарга мурожаатлари таҳлили эса коррупцияга кўпроқ мойил бўлган соҳаларни аниқлашга имкон берди, уларни бартараф этиш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгиланди.

Бир сўз билан айтганда, ҳозирги вақтда коррупцияга қарши кураш масаласи дунё бўйича глобал муаммодир. Шунинг учун давлат ушбу масалаларга ўз вақтида жавоб бериши ва келажакда коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш чораларини кўриши муҳимдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net