АҚШнинг таҳдидларни камайтириш агентлиги экспертлари билан видеоконференция бўлиб ўтди

30.05.2020 11:06

ТОШКЕНТ, 30 май. /«Дунё» АА/. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида “Twinning” дастури натижалари, АҚШ Мудофаа вазирлигининг Таҳдидларни камайтириш агентлиги (Defence Threat Reduction Agencies) томонидан молиялаштирилган Халқаро Эпизоотик Бюро (OIE) лойиҳалари ва янги режалар муҳокамасига бағишланган видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири қўмита манбасига асосланиб.  

Унда қўмита масъуллари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Ўзбекистондаги биологик таҳдидларни камайтириш дастури раҳбари Муҳиддин Эранов ва америкалик экспертлар Лей Хейтт, Стивен Браер, Борт Крамер, ?ан МакНейл қатор масалаларда музокаралар олиб борди.  

Мулоқот чоғида DTRA вакиллари коронавирус пандемиясининг бутун дунё бўйлаб тарқалганлиги боис “Twinning programs - VETP” дастури доирасидаги ўқув дастурларининг формати баъзи ўзгаришларга дуч келганини таъкидлаб, VETP дастури доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида ижобий қарорга келинганини маълум қилди.

АҚШ Таҳдидларни камайтириш Агентлиги мутахассислари Ветеринария қонунчилигини қўллаб-қувватлаш дастури (VLSP) доирасида келгусидаги ҳамкорлик истиқболларига ҳам тўхталиб, ер ҳайвонлари тўғрисидаги кодекс, вакциналар ва OIE диагностикаси бўйича кўрсатмаларни инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилишда қўшимча ёрдам кўрсатиш имкониятларини ўрганаётганликларини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net