АҚШдаги ватандошлар билан видеомулоқот ташкил этилди

12.02.2020 13:54

ТОШКЕНТ, 12 февраль. /”Дунё” АА/. Ўзбекистон Алоқа тарихи музейида Нью-Йоркдаги “Mahalla-USA” жамияти ва Чикагодаги “Ўзбек-Америка” ассоциацияси билан видеоконференция ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, “Ўзбекистон-АҚШ” дўстлик жамияти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида хориждаги ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасидаги ишлар янгича мазмун касб этгани таъкидланди.

Қўмита томонидан хориждаги ватандошлар билан доимий мулоқот ўрнатилгани, шунингдек, ҳамкорликда мамлакатимизда ва хорижда кўплаб тадбирлар ўтказиб келинаётгани, хусусан, 2019 йилнинг ёзида АҚШда истиқомат қилувчи ватандошларимизнинг фарзандлари Ўзбекистондаги ёзги оромгоҳда ҳордиқ чиқаргани, бу эса ўз навбатида уларда Она Ватанга бўлган муҳаббатини янада оширишга ижобий туртки бўлгани ҳақидагапирилди.

Чикаго шаҳрида фаолият юритадиган “Ўзбекистон-Америка” ассоциацияси раиси О.Шарипов ташкил этилган видеомулоқот учун миннатдорлик билдириб, АҚШда ўзбек маданиятини тарғиб қилиш, ватандошлар ўртасида ўзбек тили ва қадриятларини сақлаб қолиш мақсадида тадбирлар уюштириш, якшанба ўқув машғулотларини ўтказиш ва бошқа маданий-маърифий ишларни янада ривожлантиришга эътибор қаратилаётганини айтди.

“Mahalla-USA” жамияти фаоли Ф.Муқимова ҳам мазкур жамоатчилик ташкилоти фаолияти ва жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида сўзлаб берди. турнири ўтказилиши режалаштирилаётганини ҳам маълум қилди.

Амалий руҳда ўтган видеоконференцияда ҳамкорликдаги ишларни янги поғонага кўтариш, ватандошлар ўртасида китобхонлар танлови, спорт турнирлари ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш масалалари бўйича фикрлашиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net