АҚШ расмий доиралари ва жамоатчилик вакиллари: биз сиз билан қалбан биргамиз

05.05.2020 14:28

ВАШ?НГТОН, 5 май. /“Дунё” АА/. Америка Қўшма Штатларининг расмий ва жамоатчилик доира вакиллари, шунингдек, АҚШда истиқомат қилаётган ватандошлар ҳамжамияти аъзолари Бухоро ҳамда Сирдарё вилоятларидаги табиий офатлардан жабр кўрган инсонларга ҳамдардлик билдириб, уларни руҳан қўллаб-қувватлашда давом этяпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Глория СТ?ЛЬ, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори ёрдамчисининг ўринбосари:

– Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) номидан Бухоро вилоятида содир бўлган кучли бўрон ва Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган фалокат муносабати билан Ўзбекистон халқига ўз ҳамдардлигимизни билдираман. Бизнинг хаёлимиз ушбу офатларда ўз уйларини йўқотиб, даромад манбаларидан маҳрум бўлган оилалар, минглаб одамлар билан бирга ва улар учун ибодат қиламиз. Биз талафотларни бартараф этиш бўйича машаққатли меҳнат олдинда турганини яхши ҳис этяпмиз.

Шу ўринда айтиш жоизки, USAID ўзбек халқини қўллаб-қувватлайди. Агентлигимиз ва Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари ходимлари «Тинчлик учун озиқ-овқат» дастури доирасида шерикларимиз билан офатдан зарар кўрган ҳудудларга хизмат кўрсатаётган муассасаларни озиқ-овқат билан таъминлаш устида иш олиб бормоқда. Коронавируснинг тарқалишига қарши олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижалари Ўзбекистон халқининг иродасини намойиш қилди. USAID оғир дамда муҳтожларга ёрдам бериш, улар ҳаётини сақлаб қолишда ҳамкорликка тайёр эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Кэрол ЛОПЕЗ, Ўзбекистоннинг АҚШдаги фахрий консули:

– Бухоро ва Сирдарёдаги воқеалардан қаттиқ қайғуга тушдик. Бухоро билан Санта-Фе биродарлашган шаҳарлар бўлиб, кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келади. Мен табиий офатлардан азият чекканларга ўз ҳамдардлигимни изҳор этаман.

Бухородаги кучли бўрон, шунингдек, Сирдарёдаги тошқинлар оқибатларини кузата туриб, уларнинг қурбонларсиз ўтгани учун Қудратли Аллоҳга шукрона келтирдим. Ҳеч ким бу офатларни олдиндан айтиб беролмасди.

Келгуси ойларда вазиятни изига қайтариш осон кечмаслигини биламан. Аммо сизлар ҳам унутманг, ёлғиз эмассиз. Ўзбекистон раҳбарияти вайронагарчиликни тозалаш, у ердаги ҳаётни тиклаш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, қийинчиликларни бирдамликда енгиб ўтиш, тезроқ олдинги ҳаёт тарзига қайтишингизни тилаб қоламан.

Лаурель ГРЕЙ, Жорж Вашингтон университети профессори:

– Мен пандемия даврида ана шундай қийинчиликларга дуч келган Бухоро ва Сирдарё аҳлига мурожаат қилмоқчиман – бардам бўлинг.

Азиз дўстлар, билингки, биз АҚШда бўлсак-да, сиз ҳақингизда қайғурмоқдамиз, қалбимиз сиз билан. Тарихдан маълум, Ўзбекистон халқи кучли иродага эга миллатдир. Ўзбекистонликлар ўзининг қатъиятлилиги билан ажралиб туради. Бой тарихий ва илмий меросга эга.

Умид қиламизки, барчамиз ана шундай офатларни биргаликда, соғ-саломат енгиб ўтамиз ва бундан-да ёрқин келажак қурамиз.

?зро МАЛАКОВ, Ўзбекистон халқ артисти, Шашмақом академияси раҳбари:

– Бугунги кунда дунё коронавирус пандемияси таъсирида ва унга қарши курашаётган бир пайтда, Ўзбекистон халқи яна бир синовга рўбарў бўлди. Биз, Америка Қўшма Штатларида яшовчи Бухоро яҳудийлари икки вилоятда юз берган табиий офат ҳақидаги хабарни ташвиш билан қабул қилдик. ?шончим комилки, Ўзбекистон тез орада ушбу қийинчиликларни ҳамжиҳатлик руҳида енгади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқ тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида офат оқибатларини бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, қатъий иродаси таҳсинга лойиқ.

АҚШдаги Бухоро яҳудийлари номидан ўзининг узоқ йиллик тарихи давомида кўплаб синовларни бошдан кечирган Бухоро ва Сирдарё аҳли, барча меҳнатсевар Ўзбекистон халқини руҳан қўллаб-қувватлаймиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, фаровонлик тилаб қоламан.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net