АҚШ Марсга ровер ва вертолётни учирди

30.07.2020 10:25

ТОШКEНТ, 30 июль. /«Дунё» АА/. Американинг «Atlas V» ракета ташувчиси пайшанба куни «Perseverance» ровери ва “Ingenuity” вертолёти билан Марсга учирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ракета АҚШнинг Шарқий соҳил вақти билан соат 07:50 да (Тошкент вақти билан 16:50) Канаверал космодромидан учирилган.

Бу дунёдаги энг катта ровер бўлиб, унинг оғирлиги 1 минг 25 килограмга, узунлиги 3 метр ва кенглиги 2,7 метрга тенг, деб хабар беради Россиянинг «?нтерфакс» ахборот агентлиги АҚШ миллий аэронавтика ва космик маъмуриятига (НАСА) иқтибос келтирган ҳолда.

Ровер Марсга 2021 йилнинг 18 февралида Жезеро Кратерида қўниши кутилмоқда. Сунъий йўлдош маълумотларига кўра, ўтмишда катта кўлга оқиб чиқадиган дарё дельтаси бўлган. Олимларнинг фикрига кўра, ушбу кратернинг қояларида ҳаёт излари қолган бўлиши мумкин.

Ровер Марсда тош намуналарини тўплаб, уларни Европа космик агентлиги (ЭСА) ва НАСАнинг махсус қўшма миссиясига юборади.

НАСА маълумотларига кўра, «Perseverance»да ядровий қувват генератори мавжуд. Худди шу генератор 2012 йил август ойидан бери қарийб саккиз йил давомида Қизил сайёра юзасини тадқиқ қилиб келаётган Американинг «Суриоситй» роберасида қўлланилади. Тахмин қилинишича, янги ровер Марсда 687 Ер куни давомида ишлай олади.

“Ingenuity” диаметри 1,2 метр ва оғирлиги 1,8 килограмни ташкил этади ва Марсда биринчи бўлиб ҳаракатланадиган вертолёт бўлиши кутилмоқда. Мазкур аппарат икки камера билан жиҳозланган, ҳудудни суратга олиш учун 20-30 сония давомида ҳавода айланиб юришга қодир.

Америкаликлар Марс миссиясининг қийматини 3 миллиард долларга баҳоламоқда. Бу охирги ўн кун ичида Марсга бўлган учинчи миссиядир.

20 июль куни Бирлашган Араб Амирликларининг “Al Amal” («Умид») космик кемаси Қизил сайёрага Япониянинг H-IIA учиш мосламасида учирилганди. У Қизил сайёра об-ҳавоси, иқлими ва атмосферасини ўрганиш учун мўлжалланган. “Al Amal” Марсга 2021 йилда БАА ташкил топганининг 50 йиллиги кунида етиб бориши кутилмоқда.

Хитойнинг 23 июль куни парвоз қилган биринчи «Тяньвэнь-1» Марс тадқиқот миссиясининг «Чанчжэн-5» (CZ-5) оғир учириш аппарати келгуси йилнинг 11 февралида Қизил сайёрага етиб бориши айтилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net