АҚШ экспертлари Ўзбекистоннинг диний эркинлик соҳасида “алоҳида хавотирга молик давлатлар” рўйхатидан чиқарилганини ижобий баҳоламоқд

03.05.2020 19:10

ВАШ?НГТОН, 3 май. /«Дунё» АА/. АҚШнинг Халқаро диний эркинлик Комиссияси (USCIRF) 2019 йилда дунёда диний эркинлик ҳолати тўғрисидаги ҳисоботида Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлат» сифатида таснифламагани АҚШ мусулмон ва христиан жамоалари томонидан ижобий қадам сифатида баҳоланмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, Шимолий Америкадаги таниқли диний раҳбарлардан “Adams” масжиди бош имоми Муҳаммад Мажид бундай яхши хабардан мамнун эканини таъкидлади.

– Ўзбекистон ушбу рўйхатдан чиқишга муносиб бўлиш учун барча ишларни амалга оширди ва бу катта ютуқ, – деди Муҳаммад Мажид. – Ушбу воқеа муносабати билан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқини қутлашни истардим. Гўзал мамлакатингиз учун эзгу ниятлар билан Аллоҳ ибодат қиламиз. Яқин вақтларда Ўзбекистонга боришга умид қиляпман. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни муборак Рамазон ойи билан табриклайман.

Ўзбекистон ютуқлари, шунингдек, 2019 йил ноябрь ойида диний конфессиялар раҳбарлари, экспертлар ва АҚШ расмий вакилларидан иборат катта делегация таркибида Ўзбекистонга келган Норт-Вуд черкови пастори Боб Робертс (Техас) томонидан ҳам юқори баҳоланди.

– Президент Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини АҚШ Халқаро диний эркинликлар Комиссияси мамлакатни 2005 йилдан буён биринчи марта “алоҳида хавотирга молик давлатлар” сирасига киритмагани билан табриклайман, – деди америкалик диний арбоб.

Б.Робертснинг сўзларига кўра, мамлакатда диний соҳада сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги ўзгаришлардан руҳланиб, барча диний раҳнамолар билан биргаликда давлатлар ўртасида дўстлик кўпригини барпо этиш жараёнида иштирок этди.

– Мен мамлакатни ёрқин келажак кутаётганига ишонаман. Чунки ушбу воқеа нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасидаги барча давлатлар учун муҳим аҳамиятга эгадир. Аллоҳ мамлакатингизга ўз марҳаматини ёғдирсин ва Ўзбекистон баланд чўққиларни забт этишда давом этаверсин!», – дея  алоҳида таъкидлади Б.Робертс.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net