АОКА директори Буюк Британия элчиси Тимоти Торлот билан оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилди

04.12.2020 09:49

ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ва Буюк Британия элчиси Тимоти Торлот ўртасида онлайн-мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

АОКА маълум қилишича, тадбирда Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада мавжуд муаммолар таҳлил этилди, ахборот-кутубхоначилик йўналиши бўйича узоқ йиллик ҳамкорликни самарали давом эттириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқотда элчи матбуот котиблари, журналистлар ва блогерлар, умуман, ахборот соҳаси вакилларининг малакасини ошириш, хусусан, Буюк Британия медиакомпаниялари тажрибаси билан яқиндан таништириш таклифини қўллаб-қувватлади, бу жараёнга хусусий оммавий ахборот воситалари жалб этилиши алоҳида қайд этилди.

Учрашувда Тимоти Торлот АОКА билан барча йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. ?кки томонлама ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net