Анонс. "Ўзэкспомарказ"да февраль-апрель ойларида ўтказилиши кутилаётган тадбирлар

01.02.2020 14:27

ТОШКЕНТ, 1 февраль. /“Дунё” АА/. 2020 йил февраль-апрель ойларида пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма мажмуаси павильонларида турли соҳаларда халқаро даражадаги қатор кўргазмалар бўлиб ўтиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, 25-28 февраль кунлари "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма мажмуаси» очиқ акциядорлик жамияти павильонларида "Build Tech 2020" вa "Uz Build Tashkent 2020" халқаро кўргазмалари ташкил этилади.

Ушбу  халқаро кўргазмалар World Build Tashkent/UzBuild Tashkent халқаро қурилиш кўргазмасининг бир қисми ҳисобланади.

Шунингдек, 11-13 март кунлари марказда соҳадаги энг муҳим воқеалардан бири - "Қишлоқ хўжалиги - AgroWorldUzbekistan 2020" XV-халқаро кўргазма бўлиб ўтади.

Бу анжуман халқаро миқёсдаги энг йирик тадбирлардан бири бўлиб, уни тайёрлаш ва ўтказишда мамлакатимиз Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси, бошқа давлат идоралари, бирлашмалар ва хорижий мамлакатларнинг элчихоналари иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Айтиш жоизки, AgroWorldUzbekistan халқаро даражадаги самарали бизнес-тадбир сифатида тан олинган.

24-26 март кунлари "InterPackExpo-2020" IV халқаро кўргазмаси ўтказилиши белгиланган. Унда қадоқлаш саноати учун технология ва ускуналарни намойиш этилади.

Мазкур тадбирда иштирок этиш қадоқлаш ускуналари, материаллари ва тайёр қадоқлаш маҳсулотларини сотиш географиясини кенгайтиришга ёрдам беради.

UzFood 2020” кўргазмаси 1-3 апрель кунларига режалаштирилган.

Мазкур тадбир ҳам ҳар йили озиқ-овқат саноатининг етакчи мутахассисларини бир жойга тўплайдиган йирик халқаро тадбир ҳисобланади.

Мамлакатимиздаги энг йирик озиқ-овқат кўргазмаси саналган ушбу форумда ўтган йили 25 мамлакатдан 208 экспонант қатнашган.

“Markaziy Osiyo metalllari bozori 2020” кўргазмаси 9-10 апрель кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Тадбир доирасида Тошкент шаҳридаги City Palace меҳмонхонасида "Марказий Осиё металллари бозори" II  Халқаро конференцияси ҳам ташкил этилади.

 “Stomatologiya. O'zbekiston 2020”, “AptekaExpo Central Asia/ TechPharm 2020” ва “TIHE 2020” ярмаркалари 21-23 апрель кунлари ўтказилиши белгиланган.

 “TIHE 2020”  кўргазмаси олимлар, тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва амалиётчилар ўртасида тажриба алмашиш учун анъанавий майдонга айланган. Тадбир доирасида тиббиёт соҳасидаги ютуқлар, турли касалликларни ташхислаш ва даволашнинг янги усуллари бўйича тақдимотлар уюштирилади.

27-28 апрель кунлари Green Energy Future Central Asia 2020 - кўргазмасини ўтказиш кўзда тутилган.  

GEFCA 2020 - минтақа учун хавфсиз, арзон ва кам углеродли энергия комплексини яратишга қаратилган ечимлар учун бизнес платформа ҳисобланади. Унда мингдан ортиқ мутахассис қатнашиши кутилмоқда. Шунингдек,  кўргазма доирасида бўлиб ўтадиган илмий-амалий конференцияда 80 дан ортиқ саноат корхонаси раҳбарлари ўз маърузалари билан қатнашади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net