“Angry Birds” ўйини асосчиси Питер Вестербак Тошкентдаги махсус мактабда бўлди

27.02.2020 11:50

ТОШКЕНТ, 27 февраль. /“Дунё” АА/. “Angry Birds” ўйини асосчиси Питер Вестербак ахборот коммуникация технологиялари фанларини чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манбасига асосланиб.

Питер Вестербак мактабда ва тўгаракларда ёшларнинг таълим олиши учун яратилган шароит билан танишди, ўқувчилар билан суҳбатлашди. Учрашув чоғида П.Вестербак ўз тажрибаси билан бўлишди ва қимматли тавсиялар берди.

Ушбу ташриф малакали кадрлар тайёрлаш ва ёш иқтидор эгаларини руҳлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, Питер Вестербак Европадаги энг йирик технологик фестивал “Slush”га асос солган, “Rovio” компанияси собиқ директори ва “Angry Birds” ўйини яратувчисидир. Айни пайтда у “Rovio Mobile” компанияси раҳбари. ?хтирочи 2011 йилда “ТIМЕ” журнали маълумотига кўра, "Сайёрадаги энг нуфузли 100 киши" рейтингига кирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net