Aмити университетида мактаб ўқувчилари учун “очиқ эшиклар куни” ўтказилди

19.02.2020 15:10

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Пойтахтимиздаги  Aмити университетида 140 нафар абитуриент учун экскурсия ва информацион маъруза бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги манбасига таяниб.

Aхборот технологиялари соҳасига қизиқиши юқори бўлган мактаб ўқувчилари университетга келиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Учрашувда университетнинг илмий салоҳияти, талабалар ҳаёти, ўқув жараёни, лабараториялар ҳақида батафсил маълумот берилди. Кундан кунга соҳага бўлган талаб ва таклифнинг ортиб бориши, бу ерда ёшлар учун яратиладиган шарт-шароитлар кўламини яна кенгайишига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, “очиқ эшиклар куни” доирасида Aмити университети ва бу ерда ўқиётган талабаларнинг ҳаёти ҳақида видеофильм намойиш этилди. Университет талабалар турар жойига экскурсия ташкил қилиниб, унда “ақлли синфлар”, ўқув хоналари ва дам олиш масканлари кўздан кечирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net