Аждодларнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги муҳим таянчлардан биридир –

24.01.2021 14:15

ПАР?Ж, 24 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши тафсилотлари Франция кенг жамоатчилиги вакилларида ҳам катта қизиқиш уйғотди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Бенуа Майер, “Athleting Club” спорт агентлиги раҳбари:

- Ўзбекистон Президентининг тарих ва келажак авлодларни ўзаро боғловчи ришталарни мустаҳкамлаш, ёш авлодда мамлакатнинг бой тарихий анъаналарига чуқур ҳурмат ҳиссини тарбиялаш борасидаги фикрлари бугунги кунда долзарб ҳисобланади.

Барчага маълумки, Ўзбекистон тарихи узоқ ўтмишни қамраб олган, у маданий-маърифий ва спорт анъаналарига бой мамлакат.

Аждодларнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги муҳим таянчлардан биридир.

Менинг назаримда, бой маънавият ва маърифат - бу миллий  анъаналарни ҳурмат қилиш, уларни сақлаш ва ривожлантириш орқали маънавий бирлашувни янада юксалтиришни англатади.

Шуни таъкидламоқчиманки, биз мулоҳаза юритаётган соҳани тараққий топтириш учун тарих ва у билан боғлиқ фанларни ривожлантириш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Юқоридаги йўналишларни ривожлантириш учун Ўзбекистон раҳбарияти томонидан тизимли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда, ушбу жараён кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net