«Air India» самолёти Ўзбекистон осмонидан ортга қайтарилди

30.05.2020 11:30

ТОШКEНТ, 30 май. /«Дунё» АА/. Ҳиндистон фуқароларини олиб кетиш учун Москвага учиб кетаётган «Air India» авиакомпаниясига тегишли самолёт учувчилардан бирининг коронавирусга топширган тести ижобий чиққанлиги сабабли ортга қайтарилди, деб хабар беради «Дунё» мухбири ТАСС манбасига асосланиб.

«Ванде Бхарат»  миссияси (ҳинд фуқароларини чет элдан қайтариш бўйича махсус операция) доирасида ҳиндларни қайтариш учун Москвага кетаётган, бортида йўловчиси бўлмаган А320 самолёти Ўзбекистон ҳаво бўшлиғига этиб келганда, учувчилардан бирида коронавирус учун топширилган тест ижобий чиққани маълум бўлди», — дея авиакомпания вакилининг сўзларини келтирган манба.

Унга кўра, экипажга зудлик билан ортга қайтиш буюрилган. Барча экипаж аъзолари карантинга юборилган. Россияда бўлиб турган ҳиндларни олиб кетиш учун бошқа Москвага самолёт жўнатилади.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 30 май ҳолатида мамлакатда аниқланган касалликларнинг умумий сони 173 минг 763 тани ташкил этмоқда. Касаллик туфайли вафот этганлар  4 минг 971 нафарга етди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net