Аҳолини доимий ва вақтинча рўйхатга олиш тартибини белгилашга доир Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди

24.05.2020 16:06

ТОШКЕНТ, 24 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди. Унинг доирасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2020 йил 1 сентябрдан эътиборан фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш юзасидан қатор янги тартиблар кучга киради, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, қарор билан:

– Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун этиб белгиланди;

– доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш бир кун ичида расмийлаштирилади;

– Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинади;

– Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинади;

– ҳарбий хизматга мажбурларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва ҳарбий ҳисобга туриш учун бориш тартиби бекор қилинади;

– Ўзбекистон Республикаси фуқароси солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этганда, уни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда уй-жой эгасининг розилиги талаб этилмайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net