Адлия вазирлигида Қўшма лойиҳа доирасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

07.01.2021 10:01

ТОШКЕНТ, 7 январь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Европа ?ттифоқи томонидан молиялаштирилаётган Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ туманларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» номли Қўшма лойиҳаси иштирокчилари билан учрашувди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Ўзбекистон адлия вазири учрашув иштирокчиларига 2020 йилда Қўшма лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар натижалари бўйича мавжуд камчиликлар, шунингдек, 2021 йилда ўзаро ҳамкорликнинг қўшма йўналишлари келишилганини ҳисобга олган ҳолда истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.

 Мулоқот давомида иштирокчилар келгусида Қўшма лойиҳа фаолиятини давом эттириш ва аҳоли, хусусан муҳтож аҳоли қатламлари, юртимизнинг қишлоқ, олис ва бориш қийин бўлган туманларида истиқомат қилувчи шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича самарали тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидладилар.

Бундан ташқари, норма ижодкорлиги жараёнига хорижий экспертларни жалб қилиш, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари функционал таҳлилини ўтказиш,  давлат хизматларини қайта кўриб чиқиш (BPR), ФҲДЁ тизимига блокчейнни, давлат хизматлари кўрсатиш тизимига инновацияларни жорий этиш ва бошқа йўналишлардаги  долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Қўшма лойиҳа доирасида Томонларнинг келгусидаги фаолияти истиқболлари, ҳамкорликдаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net