Адлия вазирлиги юртдошларимиздан коррупцияга қарши муросасиз курашда фаол иштирок этишни сўрамоқда

05.01.2021 09:56

ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/. «Агар сиз Адлия вазирлиги  органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг», дейилади вазирликнинг расмий телеграм-каналидаги манбада, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энди Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbоt ботига, «1008» ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net