Адлия вазири ўринбосари Япония адлия вазири котибияти департаменти директори Шибата Норико билан учрашди

14.02.2020 10:33

ТОШКЕНТ, 14 февраль. /«Дунё» АА/. Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев Япония адлия вазири котибиятининг халқаро ишлар бўйича департаменти директори Шибата Норико билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар хизматига асосланиб.

Учрашувда Х.Мелиев меҳмонларга вазирлик асосий вазифалари, функциялари ва фаолияти ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон билан Япония Адлия вазирликлари ўртасида 2019 йилда ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Мулоқот чоғида ушбу меморандум бандлари ижроси доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини имзолаш масаласи кўриб чиқилди.

Х.Мелиев, шунингдек, Япония делегациясини «Tashkent Law Spring" II   Халқаро юридик форумида иштирок этишга таклиф қилди.

Ўз навбатида, Ш.Норико миннатдорлик билдириб, жорий йил 20-27 апрель кунлари Киото шаҳрида ўтказиладиган БМТнинг Жиноятчилик олдини олиш ва одил судлов бўйича XIV Конгрессида Ўзбекистон вакилларини иштирок этишга таклиф қилди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net