Адлия вазири “COVID-19 га ҳукуматларнинг тезкор жавоби” глобал веб-форумида иштирок этмоқда

15.05.2020 17:39

ТОШКЕНТ, 15 май. /“Дунё” АА/. Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги (SAPSSI) томонидан 14 ва 15 май кунлари “COVID-19 га ҳукуматларнинг тезкор жавоби” мавзусида глобал веб-форум бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Глобал форумда дунёнинг турли мамлакатлари адлия вазирлари, халқаро ташкилотлар юқори мартабали вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам анжуманда спикерлар қаторидан ўрин олган.

?кки кун давом этадиган тадбир мулоқот ва тажриба алмашиш, мамлакатларнинг инновацион ёндашувларини тақдим этишлари учун қулай платформа бўлиб хизмат қилади. Форумда COVID-19 га қарши кураш шароитида давлат хизматлари кўрсатиш механизмларининг жорий ҳолати, ижтимоий инновациялар ва оқилона ечимларнинг ҳал қилувчи аҳамиятига асосий эътибор қаратилади.

Анжуман очилишида таъкидланганидек, коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб тарқалиши мамлакатлар ҳукуматларини тезкор қарорлар қабул қилишга мажбур қилди. Шу боис ҳукуматлар вируснинг тарқалишини камайтириш учун инновацион ёндашувлар ва механизмларни жорий этишга киришди. Одамларнинг бундай тартибларга тайёрлиги шубҳа остига олинмади. Аксарият ҳудудлар карантин тартибини жорий қилди.

?нсонлар ?ккинчи жаҳон урушидан буён илк бор карантинга жойлаштирилди ва уларга ўзини ўзи ҳимоя қилиш тавсия этилди. Энди пандемиядан якуний даволаниш фақат биргаликда ҳаракат қилиш ва жамият фаровонлиги учун энг илғор тажрибаларни алмашиш орқали амалга оширилиши керак.

Глобал веб-форумда, шунингдек, SAPPSI (ASAN Service) раиси Ульви Мехтиев, ICESCO бош директори Салим М. Аль-Малик, БМТ Тараққиёт дастури маъмури Аҳим Штайнер, Борге Бранд Жаҳон иқтисодий форуми президенти ва бошқалар сўзга чиқди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net