9 декабрь – Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни

09.12.2020 13:17

ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/.   Бугун, 9 декабрь – Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2003 йил 9 декабрь куни Мерида шаҳри (Мексика)да Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланган эди. Айни пайтга қадар ушбу конвенцияга 172 давлат қўшилган.

2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ушбу куни  Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.

Халқаро Стандартлаштириш ташкилоти томонидан 2016 йил ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши бошқарув тизими жорий қилинган.

 Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 7 сентябрь куни Адлия вазирлиги Ўзбекистоннинг давлат органлари ичида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 фаолиятининг барча йўналиши «Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланиб, халқаро реестрга киритилди ҳамда тегишли сертификатга  эга бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net