5 июнь – Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни

05.06.2020 10:20

ТОШКЕНТ, 5 июнь. /“Дунё” АА/. Ҳар йили 5 июнь куни нишонланадиган атроф-муҳит куни экологик тақвимдаги энг асосий саналардан бири саналади.

Мазкур кун муносабати билан Давлат экология қўмитаси БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Табиат учун” Facebook Challengeни ташкил этди, хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қўмита атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини мазкур челленджда фаол иштирок этишга чақирмоқда. Бунинг учун давомийлиги 30-40 секунд бўлган видеони тасвирга олиб, #WorldEnvironmentDay хэштэги остида Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштириш зарур бўлади. Креатив ролик муаллифига ташкилотчилар томонидан махсус совғалар тақдим этилади, деб хабар беради Қўмита матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кун 1972 йил 5 июнда Стокгольмда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ўтказилган конференциянинг резолюциясига асосан қабул қилинган эди. 1974 йилдан бошлаб эса энг долзарб экологик масалаларни ҳал этиш учун ҳукумат, бизнес-тузилма ҳамда фуқаролик жамияти институтларини жалб этган ва бирлаштирган ҳолда кенг миқёсда ташкил этиб келинмоқда.

2020 йилда ушбу куннинг мавзуси инсоният ҳаёти учун муҳим ҳисобланган – биохилма-хиллик, деб қабул қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net