3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

03.12.2020 17:28

ТОШКЕНТ, 3 декабрь. /«Дунё» АА/. 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи (бир миллиарддан ортиқроқ инсон) ногиронликнинг у ёки бу туридан азият чекади.  Шунингдек, 60 ёшдан ошганларнинг 46 фоизини ногиронлар ташкил қилади. Ер юзидаги ногиронлиги бор инсонларнинг 10 фоизи эса болалардир. Дунёда бундай инсонларнинг  80 фоиздан ортиқроғи ривожланаётган мамлакатларда яшайди.

Уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги, деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йил 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган.

Мазкур халқаро ҳужжатда БМТга аъзо барча мамлакатларга, шунингдек, тегишли ташкилотларга ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, мазкур кунни кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net