25 январдан бошлаб “Тошкент – Олот – Тошкент” йўналишида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади

25.01.2021 14:31

ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумотига кўра,  жорий йил 25 январидан бошлаб “Тошкент – Олот  – Тошкент” йўналишида ҳафтасига тўрт маротаба йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ушбу ташаббус Ўзбекистон Президентининг 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига қилган ташрифи давомида Олотга йўловчи поездлар қатновини йўлга қўйиш бўйича берган таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Унга кўра, ҳафтанинг душанба, сешанба, пайшанба ва жума кунлари “Тошкент – Олот” йўналишида, 26 январдан бошлаб эса ҳафтанинг сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари “Олот – Тошкент” йўналишида йўловчи поездлар қатнови бошланади.

«Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин», дейилади «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net