2021 йил Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 5 баробарга ошади

26.01.2021 11:37

ТОШКEНТ, 26 январь. /«Дунё» АА /. 2021 йилда Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси ҳозирги 17,5 фоиздан 90 фоизгача оширилади, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти манбасига таяниб.

Лойиҳага кўра, жорий йил кунига 50 минг кубометр сувни тозалашга имкон берадиган «?кки даҳа» сув иншооти ишга туширилади. Натижада 88 та маҳалла (267 минг аҳоли) тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.

Шунингдек, замонавий ССАДА технологиясидан фойдаланган ҳолда 51 мингта сув ҳисоблагичини ўрнатиш режалаштирилган.

Натижада 50 та ижтимоий ва ишлаб чиқариш объекти сув билан таъминланади.

Ушбу ишлар эвазига ҳудудда юқумли касалликлар сони камаяди, санитария-эпидемиология ҳолат ўзгаради ва аҳоли  яшаш шароитлари яхшиланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net