19 август – Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни

19.08.2020 18:08

ТОШКЕНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. БМТ Бош Ассамблеясининг 2008 йил 11 декабрдаги 63-сессиясида қабул қилинган A/RES/63/139 сонли резолюциясига асосан 19 август – Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни деб эълон қилинган, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2003 йил 19 август куни БМТнинг Бағдод шаҳридаги ваколатхонасида  юз берган террорчилик ҳаракати оқибатида 22 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган, улар орасида ташкилотнинг таниқли вакили Сержиу Виейра ди Меллу ҳам бор эди.

Ушбу кунда ўз инсонпарварлик бурчини бажариш йўлида жонини фидо қилганлар, миллионлаб инсонларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатаётганлар эътироф этилади.

Шунингдек, бу кун дунё бўйлаб инсонпарварлик ёрдамига доимий эҳтиёж борлигини ва бу борада халқаро ҳамкорлик қилиш муҳимлигини эслатиб туради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net