1995 йилга қадар Ўзбекистонга кириб келганларга фуқаролик берилади

14.03.2020 10:05

ТОШКЕНТ, 14 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун  имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига таяниб.

Қонунга мувофиқ, 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда мазкур Қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқароси, деб тан олинади.

Қонун билан Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари ва ваколатлари белгиланди.

Жумладан, Комиссия Ўзбекистон фуқаролиги масалаларига оид илтимосномаларни кўриб чиқади, Президентга ушбу масалалар юзасидан таклифлар киритади.

Қонунга кўра, Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда идоралараро электрон ҳамкорлик шакллантирилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net