15 май — Халқаро оила куни

15.05.2020 17:20

ТОШКЕНТ, 15 май. /«Дунё» АА/. Оила фаравонлиги мамлакат тараққиётининг асосий кўрсатгичи ҳисобланади.

Ҳар йили 15 майда нишонланадиган Халқаро оила куни 1993 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 47/237 резолюцияси билан эълон қилинган. Ушбу куннинг белгиланиши оиланинг кўплаб муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилишга қаратилган. Унинг амалга оширилиши оилаларнинг тегишли мавзуларда ҳабардорлигини ошириш ва оилаларнинг аҳволига таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий ва демографик жараёнлар тўғрисида билимларни ошириш имкониятини беради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, битта оиланинг асосий ҳуқуқлари бузилиши — улар аъзо бўлган бутун инсоният оиласининг бирлигига ўз таъсирини ўтказади.

Оила жамиятнинг асосий элементи сифатида инсоний қадриятлар, маданият ва авлодларнинг тариҳий давомийлиги, барқарорлик ва ривожланиш омили бўлиб келган. Оила туфайли давлат тобора мустаҳкамланиб ривожланмоқда, шу билан бирга ҳалқнинг турмуш фаравонлиги ҳам ошмоқда. Ҳар доим мамлакатнинг ривожланиши оиланинг жамият ва давлатдаги мавқеига қараб баҳоланган.

?нсоннинг ҳаёти оиладан бошланади ва бу ерда у фуқаро сифатида шаклланади. Оила – бу ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва меҳр-муҳаббат манбаидир. Оила фаравонлиги мамлакат тараққиёти ва тараққиётининг ўлчовидир. Дунёнинг кўплаб мамлакатлари бутун демографик ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқдилар.

Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ ҳар йили 15 май куни мамлакатимизда Халқаро оила куни сифатида нишонланади. Ушбу қарорда демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш Концепцияси давлат ижтимоий сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланган оила сиёсати аҳоли бандлигини ва реал даромадларини изчил ошириб боришга, фуқаролар фаровонлигини оширишга, ижтимоий муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Концепциядан келиб чиққан холда жамиятда замонавий оила моделини ҳамда «Оила жамият ва давлат ҳимоясида» конституциявий принципини тўлиқ рўёбга чиқариш оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг пировард натижасига айланиши керак.

Давлатимизнинг ушбу режаларини амалга ошириш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш мақсадида 2020 йил 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ги қарори қабул қилинган.

Вазирликнинг асосий вазифалари этиб, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини юритиш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашиш белгиланди.

Ҳозирги кунда Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида 19 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, уларда 74 минг 141 та фуқаро яшаб келмоқда. Шулардан 18 минг 105 оила, 13 минг 304 та хонадон ташкил этилишини хисобга олган ҳолда юқоридаги қабул қилинган қарорларнинг ижроси юртимиздаги мавжуд оилаларнинг фаровонлиги даражасини оширишда ўз ҳиссасини қўшиб келади деган умиддамиз.

Манба: Адлия вазирлиги

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net