15 июлдан бошлаб Россия чет элдан келганлар учун мажбурий икки ҳафталик карантинни бекор қилади

14.07.2020 17:09

ТОШКEНТ, 14 июль.  /«Дунё» АА/. Шу йилнинг 15 июлдан бошлаб Россияга кирувчи хорижий фуқаролар чегара-постларида коронавирусга чалинмагани тўғрисидаги маълумотномани топширишлари керак, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Россиянинг давлат чегарасини кесиб ўтаётганлар “СОVID-19 йўқлиги тўғрисида санитария-карантин назоратини олиб борувчи мансабдор шахсларни хабардор қилиши, СОVID-19 бўйича лаборатория тадқиқотининг салбий натижасини тасдиқловчи маълумотнома, (рус ёки инглиз тилида) Россия Федерацияси ҳудудига келишдан уч календарь куни олдин олинган (ПЦР), иммуноглобулин G (lgG) антикорлари  аниқланганлигини тасдиқловчи тиббий ҳужжатларни (агар мавжуд бўлса) тақдим этишлари шарт”, дейилади Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова имзолаган ҳужжатда. Бу ҳақда ТАСС хабарида қайд этилади.

Коронавирус учун салбий тестни тасдиқловчи бундай маълумотнома бўлмаса, натижалар Россияда уч календарь куни ичида олиниши керак. Таъкидланишича, улар учун тўловлар Россия қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Эндиликда Россия фуқаролари ўз ватанларига келган кундан бошлаб уч кун давомида коронавирус инфекцияси учун мажбурий ПЦР тестларини топширишади.

Шундай қилиб, 15 июлдан бошлаб Россияда чет элдан келган барча фуқаролар учун мажбурий икки ҳафталик ўзини ўзи “яккалаш” бекор қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net