12 август —Халқаро ёшлар куни

12.08.2020 15:58

ТОШКЕНТ, 12 август. /«Дунё» АА/.  Ҳар йили шу санада жаҳонда Халқаро Ёшлар куни куни нишонланади. Бу ташаббус БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ягона мақсадни кўзлаб илгари сурилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

1999 йил 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 54/120-сонли резолюцияси билан Халқаро ёшлар масаласи билан шуғулланувчи вазирлар конференциясининг 12 августни Халқаро ёшлар куни деб эълон қилиш ҳақидаги  тавсиясини маъқуллади.

Ушбу кунда жаҳон ҳамжамиятининг диққат-эътибори ёшларга оид масалаларга яна бир бор қаратилади.

Ўзбекистонда ҳам ёшларнинг ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етиши учун барча имкониятлар яратилмоқда. Ёшларнинг таълим олиши,  спорт билан шуғалланиши бўйича ҳудудларда тенг шароитлар яратилмоқда. Будай имкониятлар мамлакатимиз ёшларининг ўз салоҳиятларини тўла намоён этишига хизмат қилаётир.

Дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса мазкур кўрсаткич 60 фоиздан ошади.

Ёшларимиз орасида фан номзодлари, фан докторлари ҳам талайгина. Шунингдек, ёшлар турли спорт мусобақалари, халқаро турнирларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Ёшларимиз орасида юзлаб  жаҳон ва Осиё чемпионлари бор.

 Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ташкилий ва ҳуқуқий база яратилган. Хусусан, ўтган йиллар давомида Асосий қонунимиз ва кодекслардан ташқари ёшлар сиёсатига оид қатор қонун, фармон ва қарор қабул қилинди.

 Ўзбекистон ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатни ратификация қилган.

 Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона кўрсаткичлар ишлаб чиқиш, ёшлар сиёсатини баҳолашнинг миллий индексини жорий этиш кераклиги таъкидлади.

«Ўзбекистон ёшлар иттифоқи «Ўзбекистон ёшлари – 2025» концепциясини ишлаб чиқиб, унда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказишнинг амалий чора-тадбирлари белгиланади. Ёшлар бўйича Қорақалпоғистон Республикасидан бошланган янги ташаббусимизни, бутун мамлакатимиз миқёсида амалга оширамиз. Мен вилоят раҳбарларини, жойлардаги барча жамоатчиликни ушбу масалага жиддий эътибор беришга чақираман», деган эди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, жорий йил 30 июнь куни давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  Фармони қабул қилинди.  Мазкур фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди. Агентлик, жумладан, ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади. 

 Шунингдек, Агентлик ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.  Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг ташкил этилиши мамлакатимизда мазкур йўналишда янги тарихий даврни бошлади. Ёшлар ишлари агентлигининг раиси айни вақтда Президентимизнинг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси ҳамда Сенат аъзоси ҳисобланади.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур тузилманинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича аниқ ташкилий механизмлар жорий этилди. Жумладан, Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузурида Ёшлар парламентини ташкил этиш бўйича Сенат Кенгаши ва Қонунчилик палатсининг қарори қабул қилинди. Ёшлар парламенти низоми ва Ёшлар парламентини ташкил этиш ҳамда фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Ёшлар парламентида ?лм-фан, маданият ва туризм масалалари комиссияси, ?лм-фан, маданият ва туризм масалалари комиссияси, Спорт, соғлом турмуш, ижтимоий масалалар ва экология комиссияси, Компьютер технологиялари, инновацион ғоялар, стартаплар ва агрокластер масалалари комиссияси, Китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва қонунчилик масалалари комиссияси, Бандлик ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари комиссияси ва Гендер тенглик масалалари комиссияси кабилар фаолият олиб борада.

 «Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилишини эса  мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ёшлар сиёсатининг ҳуқуқий ифодаси бўлди. мазкур қонун билан 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгиланди. Мазкур сана бир неча йилдирки, юртимизда кенг нишонланиб келинмоқда. Бу байрам ёшларимиз учун ўзига хос қувончли кун бўлиши билан бирга уларни янги, юксак марраларга чорловчи рағбат бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Жобир ХЎЖАҚУЛОВ,

“Дунё” АА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net