11 декабрь – Халқаро тоғлар куни

11.12.2020 12:37

ТОШКЕНТ, 11 декабрь. /«Дунё» АА/. 1992 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга бағишланган халқаро конференцияда Халқаро тоғлар куни таъсис этилгандеб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2002 йил БМТ томонидан “Тоғлар йили” деб номланиб, ўша йилнинг 20 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 57-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ 11 декабрь “Халқаро тоғлар куни” деб эълон қилинган.

Маълумотларга кўра, сайёрамизда қуруқликнинг 27 фоизидан кўпроғини тоғлар ташкил қилади. Дунё аҳолисининг 15 фоизи тоғли минтақаларда истиқомат қилади. Бугун тоғли ҳудудларда яшаётган ҳар учинчи одам озиқ-овқат хавфсизлигидан азият чекмоқда.

 Ушбу кунни ўтказишдан мақсад дунё ҳамжамиятини тоғлардаги табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш, бу ҳудудлардаги биохилма-хилликни асраш, тоғли минтақалар аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилашдан иборат.

 Ҳар йил ушбу сана турли мавзуларга бағишланади. 2020 йилда бу сана “Тоғлардаги биохилма-хиллик” деб номланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net