«101 ватандош изидан» экспедицияси аъзолари Германияга етиб келди

08.02.2020 15:33

БЕРЛ?Н, 8 февраль. /«Дунё» АА/. ?нсон хотира билан тирик, қадри билан улуғдир. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда ҳар йили 9 майни - Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонлаш орқали  ?ккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтириш, фашизмга қарши жангларда қатнашган ҳамда меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган ватандошларимизга эътибор ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда олижаноб анъанага айланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «?ккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида»ги қарори ўзбек халқининг фашизмга қарши жанглардаги мардлик ва қаҳрамонлигини, уруш ортидаги фидокорона меҳнатини, тарихий хизматларини жаҳон ҳамжамиятига етказиш ва абадийлаштириш, шунингдек ёш авлодни ота-боболаримиз жасоратига муносиб руҳда тарбиялаш, уларнинг онгида тинчликни асраб-авайлаш ҳиссини қарор топтиришда муҳим аҳамиятга эгадир.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш, хусусан, ?ккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбек аскарлари номларини аниқлаш ва абадийлаштириш, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Марказий аппарати, Навоий вилоят ҳокимлиги томонидан «101 ватандош изидан» экспедицияси ташкил этилган эди.

?ккинчи жаҳон уруши йиларида фашизм ҳарбий лагерларида ҳалок бўлган ўзбек  аскарлари  тўғрисида маълумотлар йиғиш, қабрларини топиш ва рўйхатини аниқлаш, бу борада хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш учун Германия, Нидерландия, Польша, Белоруссия ва Россияга сафарга чиққан ушбу экспедиция аъзолари Германияга етиб келди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири..

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси томонидан кутиб олинган экспедиция аъзолари тарихий Рейхстаг (ҳозир - Бундестаг) биноси, Бранденбург дарвозаси, Тиергартен ёдгорлик мажмуаси, ҳарбийлар дафн этилган Трептов парки, у ерда қад кўтарган 12 метрлик аскар ҳайкали ва унинг пойидаги музейни зиёрат қилиб, ?ккинчи жаҳон урушининг охирги кунлари фашизмга қарши жангларда мардларча курашиб, эл-юрт тинчлиги, миллат озодлиги учун жонларини фидо қилган, шаҳид ватандошларимиз хотирасини ёд этди.

Экспедиция аъзоларининг Рейхстаг биносига ташрифи учун махсус дастур тайёрланиб, улар Бундестаг илмий ходими А.Кайзер ҳамроҳлигида урушнинг мудҳиш излари қолган бино тарихи, кўҳна ер ости йўли, тарихий ашёлар, деворларда ғолиб аскарлар томонидан қолдирилган ёзувлар билан танишди.

А.Кайзер мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан белгиланган тадбирлар ҳамда унинг доирасида ташкил этилган «101 ватандош изидан» экспедицияси фаолиятини юқори баҳолади.

- ?ккинчи жаҳон уруши бутун инсоният бошига мисли кўрилмаган даражада оғир кулфат келтирди. Биз ушбу мудҳиш ҳодисадан ибратли хулоса чиқариб унинг оқибатларини доимо ёдда тутишимиз ва бу каби воқеалар такрорланмаслиги учун бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим. Бунинг учун, айниқса, ёш авлодни тарбиялашда инсонпарварлик, бағрикенглик, турли миллат ва элатларга ҳурмат туйғусини сингдириш жуда долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Шу ўринда 9 май куни Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланиши бизни ҳайратлантирди. Ушбу тарихий аҳамиятга эга кунга Ўзекистонда кўрсатилаётган ҳурмат ва эҳтиром, амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовордир, - деди у.

Германия уруш қурбонлари қабрларини ободонлаштириш Берлин уюшмаси директори М.Байер билан ўтказилган учрашув доирасида урушда ҳалок бўлган ватандошларимиз номларини аниқлаш ва уларнинг рўйхатини тузишда ўзаро ҳамкорлик қилиш масаласида келишиб олинди.  М.Байер Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасида 1996 йил имзоланган Ўзбекистон Республикасидаги немис ҳарбийлари қабрлари тўғрисидаги битимга асосан бугунга қадар Тошкент, Бекобод, Қўқон шаҳарларидаги немис ҳарбийлари қабрларини ободонлаштириш бўйича қилинган ишлар ҳақида маълумот бериб, уруш йиллари ҳалок бўлиб, Германияда дафн этилган ўзбек ҳарбийларининг рўйхатини тайёрлаш, қабрларини аниқлашда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

- ?ккинчи жаҳон уруши якунланганига ҳам мана 75 йил тўлмоқда. Машъум урушдаги ғалабага ҳисса қўшган, жангларда ҳалок бўлганларнинг номларини абадийлаштириш, уларнинг сўнгги манзиллари, қабрларини топиш, ҳурмат-эҳтиром бажо келтириш барчамизнинг бурчимиздир. Қувонарлиси шундаки, қарийб бир аср олдин уруш фронтининг турли томонларида бир-бирларига қарши жанг қилган халқлар, элатлар эндиликда дўст ва тинч-тотув ҳаёт кечирмоқда. Суҳбатимиз мобайнида биз айнан шу масалаларни муҳокама қилдик ва Германия ҳудудида ўзларининг сўнгги манзилларини топган ўзбек ҳарбийлари қабрларини қидириб топишда кўмаклашишга, келгусида ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканимизни билдирдик, - деди М.Байер.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида ўтказилган учрашув чоғида экспедиция аъзоларига дипломатик ваколатхонамиз томонидан  ватандошларимиз қабрларини топиш, уларни ободонлаштириш борасида олиб борилаётган ҳамда режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумот берилиб, ушбу йўналишда фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Шунингдек, элчихона саъй-ҳаракати билан аниқланган Штукенброк шаҳридаги ҳарбийлар лагерида бўлган 360 нафар ватандошимиз ва у ерга дафн этилган 35 нафар ўзбек аскари рўйхати, айрим юртдошларимизга оид тарихий ҳужжатлар экспедиция аъзоларига тақдим этилди.

Экспедиция аъзолари ўзбек аскарлари дафн этилган ҳарбий қабристон жойлашган Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ўлкасидаги Штукенброк шаҳрида йўл олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net