Жакартада сайёҳлик алмашинувини тиклаш масалалари муҳокама қилинди

23.08.2020 10:51

ЖАКАРТА, 23 август. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг ?ндонезиядаги Элчиси Улуғбек Розуқулов «Саёҳат жойини тиклаш – Ўзбекистон» мавзусидаги видеоконференцияда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда ?ндонезиянинг «АС?ТА»  туроператорлари уюшмаси президенти Нунунг Русмиати, ушбу мамлакатнинг етакчи туроператорлари, шунингдек, «Uzbekistan Airways»нинг Жакартадаги вакили Азимхон Хўжаев иштирок этди.

«АС?ТА» 1971 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 7000 аъзоларни бирлаштирган мамлакатдаги энг йирик туроператорлар уюшмаси ҳисобланади.

Анжуман давомида томонлар Ўзбекистон ва ?ндонезия ўртасидаги сайёҳлик оқимини тиклаш масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, ?ндонезиянинг сайёҳлик агентликларига «Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган» концепцияси ҳақида батафсил ахборот берилди.

«АС?ТА»га аъзо аксарият турагентликлари вакиллари — «Зиёрат-туризм – Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон плюс Умра» йўналишлари бўйича саёҳат пакетларини қайта тиклаш имкониятига қизиш билдирдилар.

Тадбир давомида Жакарта-Тошкент-Жакарта ва Жакарта-Тошкент-Жидда-Жакарта йўналишлари бўйича тўғридан-тўғри рейслар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Томонлар мавжуд ўзаро қизиқишни ҳисобга олиб, дунёда эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг, «зиёрат туризми» орқали ?ндонезиядан Ўзбекистонга сайёҳлик йўналишларини босқичма-босқич амалга ошириш тўғрисида келишувга эришдилар.

Шунингдек, «Ўзбекистон плюс Марказий Осиё», «Ўзбекистон плюс Россия» ва бошқа тур пакетларнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи тузилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net