Жаҳон банкининг «READ» дастури доирасида «Халқаро тадқиқотларда иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди

24.08.2020 10:58

ТОШКЕНТ, 24 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Россия Таълим стратегияларини ривожлантириш институти билан ҳамкорликда Жаҳон банкининг «READ» дастури доирасида «Халқаро тадқиқотларда иштирок этиш – инсон капиталини ривожлантириш омили» мавзусида онлайн вебинар ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вебинардан кўзланган мақсад – таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда мактаб ўқитувчиларининг малакасини ошириш, тажриба алмашиш, ўқувчиларнинг ўқиш, математик ва табиий-илмий саводхонлиги ҳамда креатив фикрлаш кўникмаларини баҳолаш ва ривожлантириш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганишдан иборатдир.

Вебинарда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифалар, шунингдек, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасининг кўплаб соҳалардаги мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларига алоҳида тўхталди.

— Бугунги анжуманда кўтарилган мавзу долзарб ҳисобланади. Чунки инсон капиталининг асосини сифатли таълим ташкил этиши барчамизга аёндир, — деди Шерзод Шерматов. — Шунинг учун халқаро баҳолаш дастурларида илк бор иштирок этишимиз ҳамда Россия Федерациясининг бу борада 20 йиллик тажриба эга эканини инобатга олиб, мазкур семинар биз учун муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш масалалари давлат сиёсати даражасига олиб чиқилган.

Ўйлайманки, бизнинг ҳамкорлигимиз таълим тизимининг бошқа йўналишларида, хусусан, баҳолаш тизими, ўқитувчилар малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришда ҳам давом этади.

Тадбирда Жаҳон банкининг Москвадаги ваколатхонаси (Россия) таълим йўналиши бўйича катта мутахассиси, профессор Тигран Шмис “READ” дастури ва уни Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш мисолида таълим тизими имкониятларини ривожлантиришда экспертлар ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисида, Россия таълим академияси Таълимни ривожлантириш стратегияси институти, Россия таълим сифатини баҳолаш маркази раҳбари Галина Ковалева эса “PISA” халқаро тадқиқотига тайёргарлик кўриш бўйича Россия Федерацияси тажрибаси, ўқитувчилар малакасини оширишнинг муҳим жиҳатлари, баҳолаш воситалари ва ўқув-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш масалалари юзасидан маъруза қилди.

Вебинар давомида берилган маълумотлар XXI асрда таълим тизимига қўйиладиган янги ва замонавий талаблар ҳақида иштирокчиларнинг тасаввурларини янада бойитиш, халқаро тадқиқотларга муносиб тайёргарлик кўриш, шу орқали Ўзбекистонда таълим сифатини янада яхшилашда муҳим аҳамиятга эга.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net