Жаҳон банки коронавирус билан курашиш учун Ўзбекистонга молиявий ёрдам беришини тасдиқлади

25.04.2020 14:25

ТОШКЕНТ, 25 апрель. /«Дунё» АА/. 24 апрель куни Жаҳон банки коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон фуқароларининг саломатлиги ва фаровонлигига таъсирини юмшатиш бўйича фавқулодда чораларни қўллаб-қувватлаш учун 95 миллион доллар миқдорида молиялаштириш дастурини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Молия вазирлиги манбасига асосланиб.

Лойиҳа маблағлари миллий соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашга, шунингдек, пандемия келтириб чиқарган иқтисодий инқироздан азият чеккан кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга сарфланади.

 — Жаҳон банкининг молиялаштириши халқаро ривожланиш бўйича ҳамкорлар коалицияси томонидан ташкил этилган аҳолини пандемия хавфидан ҳимоя қилишда ҳукуматга кўрсатилаётган ёрдамнинг бир қисми сифатида тақдим этилади, - деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори. —Ҳукумат, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), БМТнинг бошқа агентликлари, халқаро молиявий институтлар, шу қаторда Жаҳон банки гуруҳи, икки томонлама ёрдам агентликлари ва нодавлат ташкилотлар, шу жумладан Чегара билмас шифокорлар (МСФ) ушбу оғир вазиятда мамлакатни қўллаб-қувватлашда хайрихоҳлик билдиришмоқда. Ўз навбатида Мен шифокорларга, ҳамшираларга ва бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашнинг бошида турганларга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

 Ушбу лойиҳа доирасида миллий соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга 38 миллион доллар сарфланади.  57 миллион доллар атрофидаги маблағлар кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ишсиз фуқароларга бир марталик тўловларни амалга ошириш бўйича давлат дастурларини кенгайтириш учун сарфланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net