Жаҳон банки июнь ойи учун «Дунё иқтисодиёти истиқболлари» мавзусидаги ҳисоботини эълон қилди

09.06.2020 10:17

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Жаҳон банки июнь ойи учун «Дунё иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми ўсиши бўйича прогнози 1,6 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтирилган. Шундай бўлса-да, Ўзбекистон минтақада иқтисодиёти ўсишда давом этаётган ягона давлат бўлиб қолмоқда. Жаҳон иқтисодиётида эса ?ккинчи жаҳон уруши давридан кейинги энг юқори — 5,2 фоизлик пасайиш кутилмоқдаCOVID-19 пандемияси оқибатида хом ашё товарлари нархининг тушиши, глобал ва минтақавий ишлаб чиқариш занжирларидаги узилишлар ҳамда молия бозорларидаги ёқимсиз хатарлар даражасининг кескин ўсиши Европа ва Марказий Осиё давлатларига жиддий салбий таъсирларини кўрсатмоқда.

«Коронавирус тарқалиш ҳудудларининг кенгайиши мамлакатларда ички талабнинг қисқариши, етказиб беришдаги узилишларнинг чуқурлашуви ва иқтисодий фаолликнинг кам бўлмаган улушда тўхташига олиб келди», — дейилади ҳисоботда.

Минтақада иқтисодиётнинг 4,7 фоизга тушиши, рецессия минтақанинг қарийб барча мамлакатларида кузатилиши башорат қилинмоқда. Фақатгина Ўзбекистонда 2020 йилда 1,5 фоизлик ўсиш бўлиши кутилмоқда. Апрелда эса Жаҳон банки мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 1,6 фоизга ўсишини қайд этган эди. 2021 йилда эса Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 6,6 фоизгача кўтарилишини кутмоқда.

Мазкур баҳолар ҳукуматлар томонидан жорий этилган чеклов чоралари иккинчи ярим йилликда босқичма-босқич бекор қилиниши бўйича тахминлардан келиб чиққан ҳолда тузилган, дейилади ҳисоботда.

Пандемия оқибатларининг босқичма-босқич енгиллаштирилиши ҳамда савдо ва инвестицияларнинг қайта тикланиши борасидаги тахминларга асосланган ҳолда, 2021 йилда Европа ва Марказий Осиё иқтисодиётининг 3,6 фоизга ўсиш кутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, Жаҳон банки минтақада вазиятнинг салбий томонга ривожланиш хавфи юқори, деб ҳисоблайди.

«Кейинчалик инфекциянинг минтақа давлатлари бўйлаб тарқалиши ва ушбу муносабат билан чеклов чораларининг жорий этилиши истеъмол ва инвестицияларга янада оғир юкни келтириб чиқаради. Бунга қўшимча равишда, пул ўтказмалари ҳажмининг кескин қисқариши минтақа иқтисодиётидаги пасайишларни тезлаштириши мумкин», дейилади ҳисоботда.

Жаҳон банки баҳолашига кўра, жорий йилда сайёрамиз иқтисодиёти 5,2 фоизга пасайиши кутилмоқда. Бу ?ккинчи жаҳон урушидан кейинги энг юқори тушиш бўлиб, аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши 1870 йилдан буён аҳолининг янада кўпроқ қисмини қамраб олади.

Ҳодисалар салбий характердаги тахминлар бўйича ривожланадиган бўлса, жорий йилда жаҳон иқтисодиёти 8 фоизга қисқариши, 2021 йилда эса 1 фоиздан сал кўпроққа ўсиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net