Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади

01.05.2020 19:07

ТОШКЕНТ, 1 май. /«Дунё» АА/. Жаҳон банкининг директорлар кенгаши Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири банк манбасига асосланиб.

Мазкур маблағлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

 Ушбу молиялаштириш солиқ тушумларининг сезиларли даражада пасайиши ва инқирозга қарши чораларни қоплаш харажатларининг кутилмаган ўсиши шароитида давлат бюджетига қўшимча маблағлар билан таъминлайди.

“Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонга тақдим этилаётган қўшимча маблағ давлатнинг вирус тарқалишини камайтириш, беморларни даъволаш ҳамда инқирознинг иқтисодий таъсирини юмшатиш бўйича ҳукуматнинг инқирозга қарши чораларини қўллаб-қувватлашга кўмак бўлади”, дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори.

Олдиндан режалаштирилган ва жиддий тайёргарлик натижасида Ўзбекистон СOVID-19 тарқалиши ва ижтимоий таъминот бўйича қатъий чораларни кўрди. Аммо кўплаб бошқа мамлакатларда бўлгани каби глобал иқтисодий инқирознинг салбий оқибатлари мамлакатда ҳимояга муҳтож оилалар ва корхоналарга таъсир кўрсатди. Бунинг оқибатларини юмшатиш учун ҳукумат соғлиқни сақлаш соҳасидаги харажатларни кўпайтириш, ижтимоий ва бизнес хавфсизлиги тармоқларини кенгайтириш ва 2017-2021 йилларда ҳукуматни ислоҳ қилиш дастурида эришилган натижаларни сақлаб қолиш учун инқирозга қарши кучли стратегияни эълон қилди, дейилади жаҳон банки хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net