?ТСВ: Тошкент шаҳри туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

30.08.2022 17:28

ТОШКЕНТ, 30 август. /«Дунё» АА/. Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раҳбарлигидаги тегишли бўлим бошлиқларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланишининг ҳозирги ҳолатини жойига чиқиб ўрганди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ)  маълумотига кўра, хусусан, бир қатор ишлаб чиқариш объектларининг фаолияти ўрганилгани баробарида маҳаллий тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар билан уларни қийнаб келаётган долзарб масала ва муаммолар ҳам муҳокама қилинди.

Гуруҳ томонидан «KENT FOOD» ип-калава ишлаб чиқариш корхонаси ва «FINLAND BUTTER» қандолат маҳсулотлар фабрикаси фаолияти билан танишилди. Корхоналарга ташриф жараёнида тадбиркорлар технологик жараён ҳақида батафсил маълумот беришар экан, ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш режаларини ҳам тақдим этишди. Улар кўтарган барча муаммоли масалалар назоратга олинди. Масъул раҳбарларга масалаларни ҳал қилиш чораларини кўриш топширилди.

Шунингдек, ўрганиш доирасида Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва бошқа туманлари ҳокимлиги раҳбарияти билан видеоконференция тарзида инвестициявий, саноат ва савдо фаолиятини жадаллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Шаҳар туманларида рўйхатдан ўтган 60 мингдан ортиқ корхоналарни инвентаризация қилиш, маҳаллий аҳоли учун қўшимча иш ўринлари яратиш имкониятларини аниқлаш, шунингдек, зарур малака ва касбий кўникмалар ўзлаштирилиши учун шароит яратиш топширилди.

Йиғилиш якунида вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига Тошкент шаҳар туманларининг комплекс ривожланишини янада рағбатлантириш бўйича манзилли топшириқлар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net