?ТСВ: ?нвестициялар ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича ишлар давом этмоқда

25.11.2021 11:28

ТОШКЕНТ, 25 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар масалалари комплексига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазири (?ТСВ) маълумотига кўра,  тадбирда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимларининг маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича ёрдамчилари ҳамда эркин иқтисодий зоналар раҳбарлари - жами 300 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

Шу ойда ушбу раҳбарлар Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида етакчи маҳаллий ҳамда Ўзбекистонда филиаллари бор бўлган хорижий олий таълим муассасаларининг ўқитувчи ва мутахассисларини жалб этган ҳолда ташкил этилган махсус семинарларда ўқиди. Ўқув машғулотлари «Лойиҳаларни бошқариш», «Стратегик менежмент, ўзгаришларни бошқариш ва танқидий фикрлаш», «Ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда уларни тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш» йўналишларида ўтказилди. Семинар иштирокчилари Стратегик ривожланиш агентлигидаги Лойиҳа офиси ва республиканинг ҳар бир туман ва шаҳрида очилаётган лойиҳа гуруҳлари фаолиятининг айрим жиҳатлари, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тадбиркорларни танлаш тамойиллари, уларни молиялаштириш механизмлари, холдинг компаниялари ишини йўлга қўйиш, Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Ўзбекистон тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси имкониятлари билан танишди.

Ўқув жараёнига тадбиркорлар таклиф этилди, улар лойиҳани амалга ошириш ва экспорт фаолияти бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Бу эса, ўз навбатида, амалий машғулотларни ўтказиш ва реал ҳолатлар мисолида аниқ муаммоларни кўриб чиқиш ҳамда оптимал ечимларни ишлаб чиқиш имконини берди.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда бўлиб ўтган семинарлар тўғрисида маълумот тингланди, шунингдек, инвестицияларни рағбатлантириш, саноат корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва экспортни оширишнинг янги тизимини амалиётга жорий этиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

Жойларда самарали ишларни ташкил этиш ва янги механизм асосида келгуси йил учун ҳудудий инвестиция дастурларини шакллантиришга оид масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, тасдиқланган инвестиция дастурлари ижросини таҳлил қилиш ва алоҳида лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича самарали чора-тадбирлар кўриш топширилди.

?нвестициявий лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда амалга оширишнинг янги самарали тизимини жорий этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича ишлар жадаллаштирилади. Унда лойиҳа гуруҳларига қўйиладиган талаблар, лойиҳа гуруҳлари раҳбарлари фаолиятининг натижадорлик кўрсаткичларини белгилаш тамойиллари, холдинг компаниялари томонидан ҳудудларда лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш тартиби назарда тутилади.

Янги механизмни ҳудудларда жорий этишни мувофиқлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси ходимлари ҳамда ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти томонидан амалга оширилади.

?нвестициялар ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича ишлар давом этмоқда

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов инвестициявий лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда амалга оширишнинг янги самарали тизимини жорий этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича ишлар жадаллаштирилишини маълум қилди. Унда лойиҳа гуруҳларига қўйиладиган талаблар, лойиҳа гуруҳлари раҳбарлари фаолиятининг натижадорлик кўрсаткичларини белгилаш тамойиллари, холдинг компаниялари томонидан ҳудудларда лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш тартиби назарда тутилади

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net