?талияда Риштон сопол маҳсулотлари тақдимоти ўтказилади

27.10.2021 11:27

Р?М, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Римдаги элчихонаси ташаббуси билан Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокимлиги ва ?талиянинг Умбрия ҳудуди Дерута шаҳри маъмурий бошқаруви ҳамда фаоллари иштирокида икки шаҳар ўртасида кулолчилик ва савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълумот учун таъкидлаш жоиз, Дерута шаҳри ?талиянинг марказий ҳудуди Умбрияда жойлашган. Ушбу шаҳар ўзининг ноёб сополлари ва кошинлик санъати билан дунёга машҳур бўлиб, ?талия миллий кулолчилик анъаналарининг етакчиси ҳисобланади.

Дерута шаҳрида XV-XVI асрларда маҳаллий кошинлик услубидаги “Белла Донна” сопол идишларини ясаш санъати ўз чўққисига эришган. XVI асрда бу ерда машҳур “Рафаэль” деб номланган идиш-товоқлар ишлаб чиқарила бошлаган. Шаҳарда ?талиянинг энг қадимий музейларидан бири – сополдан ясалган санъат асарлари музейи бўлиб, бу ерда турли давр ва услубда ясалган 5 мингдан ортиқ экспонатлар жамланган.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад – ?талияда Риштон сопол маҳсулотлари тақдимотини ўтказиш ва тарғиб қилиш, Риштон тумани ва Дерута шаҳри ўртасида биродарлик битимини имзолаш, икки томон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Учрашув давомида Ўзбекистон элчиси Отабек Акбаров, Риштон тумани ҳокими Суфхонжон Солиев ва Дерута шаҳри мэри Микеле Тониаккини сўзга чиқиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net