?стамбулда замонавий ўзбек шеъриятига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди

19.07.2021 09:52

?СТАМБУЛ, 19 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси  кўмагида  «Турк дунёси маҳалласи» маданият уйида ўзбек шоираси Наргиза Асадованинг турк тилида нашр этилган «Müjde» китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Тақдимотда Ўзбекистоннинг ?стамбулдаги бош консули Амирсаид Аъзамхўжаев, «Туркистонликлар» маданият ва ижтимоий ёрдам жамияти раҳбарининг ўринбосарлари Ҳамидулло Яссавий ва Темур Тошкент, ўзбек диаспораси, Афғонистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон маданият уйлари, академик доиралар вакиллари ҳамда талабалар иштирок этди.

 Маросимнинг очилиш қисмида сўзга чиққан мамлакатимиз бош консули Ўзбекистон ва Туркия тарихий алоқаларининг ривожланиши ва мустаҳкамланишида адабиёт тарихан муҳим аҳамият касб этганини таъкидлади. Ўзбек ва турк шеърияти ҳамда насрий асарлари ҳамиша бир-бирини тўлдириб келгани ҳолда туркий тилнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилгани қайд этилди.

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Наргиза Асадова шеърларидан ташкил топган мазкур  китобнинг турк тилида чоп этилиши ҳам бунга бир мисол бўла олади.  Мазкур шеърий тўплам Туркиядаги ўзбек шеърияти ихлосмандлари учун ажойиб туҳфа бўлди.

«UzbekPedia TV»  оммавий медиа-канали китоб тақдимоти ҳақида видеоролик яратди ва уни ижтимоий тармоқларда, шу жумладан, Youtube видео-хостингига жойлаштирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net