?ссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

20.05.2020 10:38

ТОШКЕНТ, 20 май. /“Дунё” АА/. “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:

- аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

- енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача;

- суғориш воситалари харид қилиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача;

- уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;

- қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача (бунда, қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади).

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net