?сроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

20.07.2020 15:55

ТОШКЕНТ, 20 июль. /«Дунё» АА/. ?сроиллик дипломат Зехавит Бен-Гилель ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайнланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?сроил оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган хабарга кўра, ушбу мамлакатнинг Ўзбекистон, Финляндия ва Эритреядаги элчилари, шунингдек,  БМТнинг Нью-Йорк ва Женевадаги  ташкилотларидаги  (2021 йилдан бошлаб бир вақтнинг ўзида АҚШдаги элчиси) доимий вакили  тайинланган.

?сроил Ташқи ишлар вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётган Зехавит Бен-Гилель Эдуард Шапиранинг ўрнини эгаллайди. Э.Шапира 2018 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Президентига ишонч ёрлиғини топширган эди.

Зехавит Бен-Гилель шу пайтга қадар ?сроил Ташқи ишлар вазирлиги ва хорижда  турли дипломатик  вазифаларда фаолият олиб борган. У инглиз, испан ва немис тилларини мукаммал  билади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 5-ялпи мажлисида мамлакатимизнинг ?сроилдаги элчиси этиб Ташқи ишлар вазирлигининг ?кки томонлама ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи Феруза Маҳмудова тайинланган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net