?сроиллик мутахассислар коронавирусга қарши яратилган дори тақдимотини ўтказди

15.07.2020 17:35

ТОШКЕНТ, 15 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг ?сроилдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон билан ?сроил мутахассислари ўртасида видеоконференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нновацион ривожланиш вазирлиги манбасига асосланиб.

Мулоқот COVID-19 коронавирус пандемияси шароитида илмий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларни келишиб олиш мақсадида ўтказилди.

Онлайн конференцияда ?сроил томонидан Тиббиёт бўйича халқаро ҳамкорлик маркази директори доктор Марина Клейман, Қуддусдаги «Хадасса» университети профессори Саул Едгар, Холон технология институти директори, профессор Эдуард Якубов ва мутахассис Антуанетта Леви иштирок этди. Мамлакатимиздан Соғлиқни сақлаш, ?нновацион ривожланиш вазирликлари ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислари иштирок этди.

Видеоконференция бир неча мавзуларни ўзида жамлаган бўлиб, уларда Ўзбекистоннинг тиббий ва илмий-тадқиқот марказларида клиник синовларни ўтказиш ҳамда масофадан тиббий маслаҳат беришга алоҳида урғу берилди.

Тадбирда дастлаб Марина Клейман иштирокчиларни ўзининг лойиҳаси билан таништирди. Ушбу лойиҳада мутахассис ўзининг маркази томонидан коронавирусга қарши дори воситалари тайёрланганини ва бу «Хадасса» университети билан яқин ҳамкорликда амалга оширганини айтиб ўтди. Лойиҳа тақдимотида ушбу дориларнинг таъсири, унинг механизмлари ҳамда қўлланилиши, унинг клиник ва клиник олди синовларини ўтказиш тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, у ушбу йўналишда Ўзбекистон томони билан биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди. Лойиҳа юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Юқорида қайд этилган йўналишда Ўзбекистонда тадқиқот ўтказиш учун исроиллик тадқиқотчиларни жалб қилган ҳолда ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, телемедицина ва масофадан туриб тиббий маслаҳат бериш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Холон технология институти директори, профессор Эдуард Якубов ?сроилда биринчи бўлиб Холон технология институтида рақамли тиббиёт факультети очилганини таъкидлаб, ушбу факультет билан мамлакатимизнинг тегишли тиббий таълим муассасалари ва университетлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёрлигини билдирди.

Видеоконференция якунида ?нновацион ривожланиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида тиббиётда мавжуд муаммоларни ечишда исроиллик мутахассислар билан ишлашга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net