?спаниянинг сармоядорлар гуруҳи Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда

04.08.2020 11:28

МАДР?Д, 4 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг ?спаниядаги элчихонаси вакиллари ?спаниянинг «Iberatlantic» инвестиция бизнес гуруҳи раҳбарияти билан қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ва Ўзбекистон – ?спания савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича онлайн музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

«Iberatlantic» бизнес гуруҳи якуний фойдаланувчи учун зарур бўлган маблағни олиш ва шу билан бирга инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш имкониятини оширишни ўз ичига олган комплекс лойиҳавий ечимларни таъминлайди.

 Онлайн мулоқотда «Iberatlantic» бизнес гуруҳи раҳбари Педро Моуринё сармоявий бизнес гуруҳининг асосий фаолияти саноат ускуналари, энергетика сектори, сув ресурслари, экологик лойиҳалар ва иқлим ўзгаришига қарши кураш, АКТ, рақамлаштириш ва инновация каби устувор лойиҳаларни ишлаб чиқиш, темир йўллар, саноат аэропорти ускуналари ва инфратузилма бўйича тақдимот ўтказди.

 ?спания томони Ўзбекистоннинг инвестиция жозибадорлиги ва мамлакат иқтисодиётининг жадал ислоҳ қилинаётганини ҳисобга олиб, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади.

?спания бизнес гуруҳи раҳбариятининг қайд этишича, Ўзбекистондаги қулай иқтисодий шароит, инвестиция ҳамда ишбилармонлик муҳити халқаро савдо ва бизнесни ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда, йирик инвесторлар эътиборини тортмоқда.

Ушбу учрашув ва Ўзбекистон – ?спания ҳамкорлигининг жорий босқичи оммавий ахборот воситалари эътиборидан четда қолмади. Хусусан, музокаралар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақидаги мақола ?спаниянинг «Empresa Exterior» газетасида нашр қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net