?спанияда ўтказилган халқаро сайёҳлик ярмаркасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди

25.01.2022 10:11

МАДР?Д, 25 январь. /«Дунё» АА/. Шу йил 19-23 январь кунлари ?спания пойтахтида «FITUR-2022»  халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Унда Ўзбекистоннинг «Dolores Travel Group», «Ел Mundo Travel», «Avrud Travel» сингари қатор миллий сайёҳлик компаниялари иширок этди.

«FITUR»  халқаро сайёҳлик кўргазмаси жорий йили туризм соҳасида бўлиб ўтган дунёдаги биринчи йирик тадбир ҳисобланади. Унда сайёҳлик жабҳасининг барча сегментлари вакиллари- туроператорлар, сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар, ташувчилар, туризм офислари, сервис компаниялари, умуман, жаҳоннинг  10 мамлакатидан 165 мингдан зиёд компаниялар қатнашди.

«FITUR-2022» кўргазмаси доирасида Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси кўмагида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти ўтказилди. Унда ?спаниянинг тегишли вазирликлари, сайёҳлик компаниялари, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси, бой сайёҳлик имкониятлари, инфратузилма ва меҳмонхона хизматлари даражаси, дам олиш масканлари ҳақидаги атрофлича маълумотлар тақдим этилди. Мамлакатимиз сайёҳлик жозибадорлигининг муваффақиятли омиллари қаторида хавфсизлик, қулай иқлим шароити, афсонавий Буюк ?пак йўлининг марказида жойлашган ноёб ва ранг-баранг меъморий иншоотлар сингари муҳим жиҳатлар санаб ўтилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзеев ташаббуси билан мамлакатни иқтисодий модернизация қилишнинг янги дастурида туризм саноатини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бугунги кунда Ўзбекистон туризмни барқарор иқтисодий ўсиш ва мамлакатни модернизация қилишнинг қудратли воситасига айлантириш борасида мисли кўрилмаган чора-тадбирларни амалга ошираётгани алоҳида қайд этилди.

COVID-19 пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазиятга қарамасдан, янги туризм йўналишларини  ривожлантириш концепцияси доирасида сайёҳлик саноатини ривожлантириш учун замонавий инновация технологиялари ва усулларини жорий этиш, хизматлар кўрсатиш, сайёҳлик зоналарини яратиш, янги меҳмонхоналар қуриш бўйича қатор дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net